Тошкентда еттинчи синф ўқувчилари кўз ўнгида мушук боласини иккинчи қават деразасидан улоқтирган ўқитувчи ишдан бўшатилди. Мактаб директори «ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун» интизомий жазога тортилди.
Тошкентда ўқитувчи ўқувчилари кўз ўнгида иккинчи қават деразасидан мушук улоқтирди. Оқибатда мушук кўплаб жароҳатлар туфайли нобуд бўлди. Суд ўқитувчини БҲМнинг бир баравари (375 минг сўм) миқдорида жаримага тортди.
Қозоғистонда бошпанасиз ҳайвонларни тутиш хизматлари уларни ушлаш жараёнини тасвирга олиши керак бўлади. Бу ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ҳолатларининг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Самарқанд вилояти Булунғур туманида бир йигит итни оқими кучли бўлган каналга ташлади, бошқаси жараённи видеога олди. Уларнинг иккиси ҳам ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. Ит омон қолган.
Фарғонада мушукни тириклайин ёқиб юборган шахсларга нисбатан тайинланган БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси бекор қилинди. Ҳолат судда кўриб чиқиладиган бўлди.
Фарғона туманида эркак «жўжаларни еб кетаётгани учун» мушукни пневматик ов қуроли билан отиб ўлдиргани аниқланди. Шунингдек, буғуни бўғизлаб ўлдиргани акс этган сурат тарқалди. Туман ИИБ томонидан унинг қуроли олиб қўйилиб, иш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.
Пешку туманида қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлган.
Пешку туманида фуқаро қўшнисининг эшаги томорқага зарар етказгани учун унинг қулоқларини кесиб ташлади. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлди. Фуқаро 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг